ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Иш билан таъминлаш масалалари ҳар доим диққат марказида

Тошкент шаҳар ИИББ пробация хизмати ходимлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашувида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация хизмати ташаббуси билан Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари билан ҳамкорликда Корея маданияти марказида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.Меҳнат ярмаркасини Пробация назорати остида жазо ўтаб келаётган ишсиз бўлган 12 нафар шахс қатнашди. 5 нафари мутахассислиги бўйича ишга йўлланма олган бўлса, муайян касбга эга бўлмаган 2 нафар шахсга “Ишга марҳамат” Мономаркази қошидаги касбга ўқитиш курсларида бепул ўқиш учун йўлланма берилди. Меҳнат ярмаркасида иштирокчиларга ижтимоий хизматлар пакетларидан фойдаланиш, субсидиялар олиш, имтиёзли кредитлар олиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.Бу каи тадбирлар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

11 Октябр 2024 йил

12

“Ўғирлаб, ичиб – қамоққа...”

Алижоннинг турли жиноий қилмишлари учун суд томонидан тайинланган жазолар муддатини ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, 21 йилу 6 ойни ташкил этаркан, бу галгисини қўшмаганда. Бир инсоннинг йигирма йилдан ортиқ умри панжара ортида кечишини тасаввур қилиш қийин. Унинг жиноий таржимаи ҳоли 1994 йилда, айни навқирон ва баркамол 18 ёшида ўғирлик жинояти билан бошланган. Бу қилмиши учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Кейин жиноятлар занжири бир-бирига уланиб кетаверган. “Омадли жентльменлар” кинофильмида “доцент” лақабли жиноятчи ролини ўйнаган  актёр Е.Леонов айтганидек “ўғирлаб, ичиб – қамоққа, ўғирлаб, ичиб-қамоққа”. Шу зайлда ҳаётининг аксарият қисми панжара ортида эрксиз, завқсиз ва мазмунсиз ўтиб борди. Бу орада оиласидан айрилди. Ота-онасидан қолган кичкина ҳовлида бойўғлидек бир ўзи яшаб келаётганди. Бир вақтлар маҳалланинг олди уйи бўлган бу ҳовли қаровсизлиги туфайли хароба ва бефайз бир гўшага айланган. Бироқ бунга ўзи ўкинмаса, тавбасига таянмаса, тегишли хулоса чиқармаса ўзганинг жонкуярлиги бефойда.Алижон хавфли рецидивист бўла туриб, 2023 йилнинг 1 октябрида соат 16.00ларда  Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида жойлашган бозор автотураргоҳида айланиб юриб, уяли телефон орқали сўзлашаётган йигитга кўзи тушди. 2009 йилда туғилган Муҳаммад сўзлашиб бўлгач, нархи уч миллион сўм бўлган “Redmi note 10 S” телефонини чўнтагига солганида, уни ўғирлаш фикри келди. Муҳаммад йўналиш таксисига чиқаётганида у ҳам йўловчи сифатида ўзини чиқаётган кўрсатиб унинг ортидан эргашди. Аммо телефонни усталик билан қўлига киритгач,  тезда йўналишини ўзгартириб, шошиб бошқа томонга йўл олди.— Ўша куни  бироз спиртли ичимлик ичганини, нима қилаётганини билмаганини айтиб, қилмишини хаспўшламоқчи бўлди, – дейди Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, лейтенант Бобур Жумабоев. – Бироқ жиноят қай ҳолатда содир этилмасин у барибир жиноят. Ўғирлаган телефонни ўзига тегишлилиги, пулга муҳтожлигидан сотаётганини айтиб 400.000 сўмга пуллаб юборган. Аслида қиммату лекин арзон гаровга сотилаётган буюмнинг харидори кўп бўлади. Фуқароларимиздан бундай буюмларга қизиқмасликларини сўраб қолардик. Чунки, ютаман деб ўйлаб, чув тушиб қолиш мумкин.Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди очиқ суд мажлисида 1976 йилда туғилган, ўрта маълумотли, икки фарзанднинг отаси, хавфли рецидивист бўлган Муҳаммаднинг қилмишига қонуний баҳо берди.  У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (“Ўғирлик”) билан айбдор деб топилди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

11 Октябр 2024 йил

32

Гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатган шахслар (“закладчиклар”) ушланди

2024 йилнинг 20 сентябрь кунидан 20 октябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида ўтказилаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги доирасида туну кун хизмат ташкил этилган. Тадбирга жалб қилинган ИИО, ДХХ ва МГ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан (“закладка”) тарқатувчи шахслар ушланмоқда. Октябрь ойининг 10 куни давомида ана шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи 32 нафар шахс ушланган. Уларнинг ёнидан ва яширган жойларидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.  Барча ҳолатлар юзасидан Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.Эслатиб ўтамиз! Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан суд томонидан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

11 Октябр 2024 йил

54

Тезкор хабар

       Жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 19.00 да Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашишади.        iticket.uz сайти маълумотига кўра, Ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлганлиги сабабли сотувга чиқарилган барча чипталар тугаган.         Ўйинни юқори даражада ўтказиш мақсадида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилган.        Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан стадионга ўйин бошланишидан вақтлироқ ташриф буюришингизни, шахсий транспортингизда эмас, балки жамоат транспортида келишингизни, чипталарсиз ўйингоҳга келмаслигингизни (чипталарсиз киритилмайди) сўраб қоламиз. Футбол ишқибозларига қулайлик яратиш ва тирбандликларга йўл қўймаслик мақсадида қўшимча жамоат транспортлари ажратилганлигини маълум қиламиз.       Шунингдек, футбол ишқибозлари стадионда жамоат тартибига ва ўрнатилган қоидаларга қатъий риоя қилишларини, мухлислик маданиятига амал қилишларини сўраймиз.      Ўзбекистон терма жамоасига бугунги ўйинда омад тилаймиз.

10 Октябр 2024 йил

104

Интерактив хизматлар

Text to speech