ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Қарор ижроси маҳаллалар кесимида ўрганилмоқда

Маҳаллаларда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги маҳаллалар ҳам бирма-бир ўрганилиб, аниқланаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан манзилли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Туманда жойлашган “Чортоқ” маҳалла фуқаролар йиғини 2004 йилда ташкил топган. Маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган 2 225 та оилаларда 5 184 нафар фуқаро тинч-тотув умргузаронлик қилиб келмоқда. Шулардан 967 нафари ёшлар. Пробация ҳисобида турувчи 10 нафар шахс билан соҳа ходимлари мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ўтказиб, муаммо ва мурожаатларини ўраниб, маҳалла еттилиги ҳамда масъуллар ҳамкорлигида ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Ишсизлар рўйхатига олинган 45 кишидан 5 нафарига кредит ажратилган бўлса, қолганларига иш ўринлари таклиф қилинмоқда. 80 дан ортиқ оилаларга ижтимоий, 4 оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Куни кеча туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда туман прокурори мазкур маҳалла еттилиги, маҳалла фаоллари ва аҳли, тегишли масъуллари билан учрашуви ўтказди. Учрашувда жорий йилнинг январида Президентимиз томонидан қабул қилинган маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича қарорининг мазмун-моҳиятига урғу берилди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида “йўл харитаси” доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, амалга оширилган ишлар самарадорлиги баҳоланди. Таъкидлаш лозимки, қарор ижросини таъминлаш бўйича юқоридаги ишлар қаторида маҳалла еттилиги ва мутасддилар ҳамкорлигида 5 нафар низоли оилалар яраштирилган, маҳалла ҳудудига 82 та кузатув камералари, нотинч хонадонларга 16 та ташвиш тугмаси ўрнатилган. Маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳам катта эътибор берилган. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мингдан ортиқ манзарали ҳамда 925 дона мевали дарахтлар экилган. Худди шу каби туманнинг “Йўлдош” маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари томонидан қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Маҳалла тарихий маҳаллалардан бири бўлиб, 1966 йилда ташкил топган. Ушбу масканда 2 144 оилада 7 109 нафар фуқаролар яшайди. Улардан 677 нафари ёшлар. Пробация рўйхатида 30 дан ортиқ шахслар мавжуд. Ишсизлар рўйхатида турувчи 34 фуқаронинг 10 нафарига кредит ажратилган бўлса, қолганларига иш ўринлари таклиф қилинган. 120 оилага ижтимоий, 14 тасига моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, маҳалла ҳудудига 120 та кузатув камералари, кўп қаватли уйларнинг йўлаклари ва нотинч хонадонларга 20 та ташвиш тугмаси ўрнатилган. Маҳалла еттилиги ҳамкорлигида низоли оилаларнинг 4 таси яраштирилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудини обод ва сўлим гўшага айлантириш борасида 950 дона манзарали ва 800 дона мевали дарахтлар экилди. Юқоридаги маҳаллаларни ўрганишлар якунида қарор ижросини таъминлаш бўйича йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилиб, қарор ижроси юзасидан маҳалла еттилиги ҳамда масъулларга тегишли топшириқлар берилди, шунингдек, ҳар бир белгиланган тадбирларга масъуллар бириктирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

18 Апрел 2025 йил

19

Пойтахтимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

Бугунги кунга келиб табиат тозалиги, яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш энг долзарб масалага айланди. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, глобал исиш табиий мувозанатга ҳамда одамлар соғлиғига зарар етказмоқда. Юртимизда буни олдини олиш мақсадида, атроф-муҳитни асраш чоралари кўрилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси чинаккам халқ ҳаракатига айланди. Ҳар йили баҳор ва куз ойларида дарахт кўчатларини экиш анъанага айланди. Бугун ҳам лойиҳа доирасида Бектемир туманида 1500 га яқин дарахт кўчатлари экилди. Мазкур майдон 4 гектардан иборат бўлиб, у ерга чинор, эман, клён, каталпа ва сафора каби 10 хилга яқин дарахт кўчатлари ўтказилди.Мазкур экологик тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пойтахт ИИББ ва прокуратураси, Миллий гвардия, маҳалла фуқаролари, бошқа идора ҳамда ташкилотларнинг раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этишди. Ушбу ташаббус нафақат атроф-муҳитни асраш, балки шаҳримиз аҳолиси учун қулай ва гўзал яшаш муҳитини яратишга қаратилган. Бу каби экологик тадбирлар давом этмоқда.

18 Апрел 2025 йил

49

Тарихимизни ўрганамиз, китобларни ўқиймиз

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 апрелидан 30 апрелига қадар Республика ИИВ тизимида “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Унга кўра жойларда ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини, маданий-ахлоқий даражасини ошириб боришга иштиёқини кучайтириш, билим ва салоҳияти, дунёқарашини кенгайтириш борасида қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай тадбирлардан навбатдагиси пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида ўтказилди. Туман ИИО ФМБ ходимлари “Янги Ўзбекистон боғи” ва “Ғалаба боғи”га ташриф буюришди. Улар боғ ҳудудида юртимизнинг қадим тарихидан бугунги кунигача бўлган юксалиши ҳақида сўзловчи паннолар, стендлар ва тасвирлар билан яқиндан танишдилар. Боғдаги “Шон-шараф музейи, Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозициялари қаторида боғларнинг кўкаламзорлаштирилгани, антиқа дов-дарахтлар ва гуллар билан ободонлаштирилгани ҳам уларнинг эътиборини тортди. Ходимлар ташрифдан илиқ таассуротлар билан қайтдилар. Шунингдек, туман ИИО ФМБ биносида китоб ярмаркасининг ташкиллаштирилиши ҳам нур устига аъло нур бўлди. Ходимлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган билимлар манбаи намойишида турли мавзулардаги китобларнинг тақдимоти, танлаш имконининг кенглиги боис, ходимлар нафақат ўзларининг балки фарзандлари ва оиласи учун қизиқарли ва зарур бўлган адабиётларни мамнуният билан харид қилдилар. Бу каби маърифий тадбирлар пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси тизимларида давом эттирилмоқда.

17 Апрел 2025 йил

162

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида йўриқнома ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида масъул ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 15 январь кунидан 15 февраль кунига қадар Тошкет шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги ўтказилган эди. Мазкур ойлик доирасида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бериб, пойтахтда олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар сони сезиларли даражада пасайди. Пойтахтнинг ижобий тажрибасини республика миқёсида жорий этиш мақсадида 15 апрель кунидан 15 май кунига қадар республика бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамқровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланди. Мана шу тадбирларни самарали ташкил этиш ва ижобий натижага эришиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ, ДХХ, прокуратура, Миллий гвардия раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирокида йўриқнома ўтказилди. Жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 15 май кунига қадар давом этадиган ойлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан туну кун хизмат ташкил этилиб, кундузги ва тунги махсус гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.Тадбир давомида кучайтирилган тартибда тунги рейдлар ўтказилиб, ўткир тиғли ва бошқа тақиқланган буюмларни олиб юриш, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ("закладчик"), “наркограффити” билан шуғулланиш каби ҳолатлар аниқланиб, қонуний қарор қабул қилинишини таъминланади. Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Сиз ҳам ушбу ойлик доирасида фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Гиёҳвандлик моддалари ёки кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланувчилар, шунингдек наркограффити ёзувларини ёзиб кетувчи шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, @stopnarko_bot телеграм бот орқали мурожаат қилишингиз сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

16 Апрел 2025 йил

261

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading