Бутунжаҳон велосипед куни

3 июнь куни Бутунжаҳон велосипед куни нишонланади – бу эса ушбу транспорт ҳақида гаплашиш учун яхши баҳонадир.

Велосипед – бу, авваламбор Экология ва Саломатликдир. Велосипедда бирор жойга йўл олиш билан биз нафақат атроф муҳитни зарарланмаслигини таъминлаймиз, балки организмга жисмоний машқ ҳам совға қиламиз. Сўнгги пайтларда икки ғилдиракли транспортни кўпроқ ёш авлод танлар эди, аммо карантин чекловлари сабабли автомобиль бошқаришга ўрганиб қолганлар ҳам велосипед мина бошладилар.

Ўзбекистонда велоинфратузилмани йўлга қўйиш учун кўп ишларни амалга ошириш зарур, аммо ушбу йўналишдаги ишлар бошланганлиги бизни хурсанд қилади. Йил сайин барча йўллар, ҳамма ҳиёбонлар велойўлаклар билан жиҳозланадиган кун яқинлашиб келмоқда. Велосипед ҳайдовчилари шаҳримизда ушбу транспортни бошқариш масъулияти даражаси ҳақида ҳам ўйлаб кўришлари зарур. 

Ҳурматли велосипедчилар! Йўл ҳаракати қоидалари муҳимлигини унутманг ва уларга амал қилинг. Қоидаларни ҳар йили қайта ўқиб, уларни амалиётда қўлланг ва фарзандларингиз ҳамда яқинларингизни ҳам шунга ўргатинг. Шу орқали велосипед нафақат соғломлаштирувчи, ҳамёнбоп ва экологик транспорт, балки хавфсиз транспорт ҳам бўлади.