Специальные возможности:

Мы в социальных сетях:

30 Августа 2022 Год 562

Информационное сообщение

Ижтимоий тармоқларда “Lacetti” русумли транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 24 август куни тахминан соат 22.20 ларда 1986 йилда туғилган Ж.М. “Lacetti” русумли давлат рақами 01M 701 CA бўлган транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган.
Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим.5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилди.

Все новости

Text to speech