Специальные возможности:

Мы в социальных сетях:

29 Августа 2022 Год 614

Информационное сообщение

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 28 август куни тахминан соат 16.40 ларда Чилонзор тумани КХАЙ ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 1984 йилда туғилган О.З., FORD русумли махсус автоуловини бошкариб кетаётиб велосипед ҳайдовчиси - 1948 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юборган. Натижада велосипед ҳайдовчиси Ғ.Т. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда ҳаракатланаётганингизда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Ўзингиз ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйманг.

Все новости

Text to speech