Специальные возможности:

Мы в социальных сетях:

27 Августа 2022 Год 608

Информационное сообщение

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро қуролни реклама қилаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди.
2003 йилда туғилган Х.Х. жорий йилнинг 18 август куни Учтепа туманидаги “Ўрикзор” буюм бозоридан пластмассадан ишланган ўқ отувчи ўйинчоқ тўппончаларни ҳар бирини 110.000 сўмдан сотиб олган. Сўнг Х.Х. ушбу ўйинчоқ тўппончаларни INSTАGRАM ижтимоий тармоғида намойиш этиш орқали реклама қилиб ҳар бирини 300.000 сўмдан сотганлигини маълум қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.

Все новости

Text to speech