Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатмоқдалар

29 май куни давомида Тошкент шаҳрида эпидемия қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 543 та фактлар аниқланиб, уларнинг баъзилари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасида жавобгарлик белгиланган.

Қоидабузарликларнинг умумий сонидан 320 та фактлар пойтахт ИИББ, прокуратура ва санитария-эпидемиология назорати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчиларидан ташкил топган 84 та ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган.

Шулардан 225 та фактлар – карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш билан боғлиқ эди;

95 та фактлар – савдо  ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари ишчилари томонидан санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилинмаслиги билан боғлиқ эди.

Бундан ташқари, 223 та қоидабузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги транспорт инспекцияси мутахассисларидан ташкил топган ҳамкорлик гуруҳлари томонидан такси, автомобиль ҳайдовчилари, етказиб бериш билан шуғулланувчилар орасида аниқланди.

Тошкентда бир кун ичида 6 киши коронавирус билан касаллангани маълум бўлди. Бугунги кунда пойтахтда касалланганларнинг умумий сони 1 556 тани ташкил этади.

Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари! Инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида барчамиз саломатлик хавфсизлиги масалаларига жиддий қарашимиз зарур. Қўлларимизни тез-тез ювиб туриш, антисептиклардан фойдаланишимиз лозим. Тактил алоқалардан четланишимиз, жамоат жойларида ижтимоий масофани сақлашимиз ва тиббий ниқоб тақиб юришимиз керак.  

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг. Саломат бўлинг.