Дунё мамлакатлари ошхонасида кенг қўлланиладиган зиғир ёғи энг фойдали ўсимлик ёғларидан бири ҳисобланади. Таом ва салатларнинг фойдасини янада орттирадиган бу маҳсулот тана саломатлиги учун жуда аҳамиятли. Унда фитоэстрогенлар ва серотонин бўлиб, бу гормонлар юмшоқ тўқималарнинг эластиклигини таъминлаб, асаб тизимини яхшилайди. Таркибида В4, E, K витаминлари, кальций, фосфор, рух, магний, темир, омега-3 ва омега-6 бўлган, озиқ моддаларга бой зиғир ёғи атеросклероз ривожланишининг олдини олади, қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради, ичаклар фаолиятини барқарорлашти ради. Тананинг гўзал бўлишига, соч, тирноқ ва терининг соғлом кўринишига хизмат қилиб, қариш жараёнини секинлаштиради. Бундан ташқари мия фаолиятини, хотира ва диққатни яхшилайди, асабни тинчлантиради. Зиғир ёғи ўпка ва бронхлар касалликларини даволашда ҳам ёрдам беради, томирларда қон айланишини яхшилаб, организмни тиқилмалар ва токсинлар (зарарли моддалар) дан тозалайди. Қабзият, овқат ҳазм бўлмаслиги ва қорин дам бўлиши каби нохуш ҳолатларни бартараф этишда ёрдам беради. Озишни ният қилганлар учун зиғир ёғи яхши танлов, чунки у овқат ҳазмини меъёрлаштириб, очлик ҳиссини камайтиради. Шунингдек, бу маҳсулот қон даги умумий холестерин даража сини ва юракқон томири касал ликлари ривожланиши хавфини камайтиради. Таркибида витамин ва антиоксидантлар, лигнан моддалари бўлган зиғир ёғи иммунитет ҳужайраларининг фаоллигини ҳамда тананинг вирусли ва бактерияли касалликларга қарши кучини оширади. Ичак деворлари шиллиқ қаватини ҳимоя лаб, яллиғланишни даволайди. Қолаверса, фойдали бактериялар сонини ошириб, зарарли микроорганизмлар кўпайишига йўл қўймайди ва ичак микрофлорасини меъёрлаштиради. Зиғир ёғида егуликни қовуриш тавсия этилмайди, чунки бунда фойдали хусусиятлари ўз кучини йўқотиши мумкин. Бундан ташқари, зиғир ёғини оч қоринга эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш ва кунлик меъёрни (1-2 ош қошиқ) оширмаслик жуда муҳим. Чунки бу кўнгил айниши ва ич бузилишига сабаб бўлиши мумкин.