5 Август 2022 йил 631

ЖИЗҒИНАКЛИ ЖАЗИРАМАДА ҲАМ

Ёзнинг қайноқ жазирамаси ҳаммани соя-салқинга олишга, сув ҳавзаларига боришга, иложи борича, кондиционерли уйидан ёки ишхонасидан чиқмасликка мажбур қилмоқда. Шундай касб эгалари борки, офтобнинг тиғида, қишнинг қаҳратонию ёмғир-қорли кунларида ҳам кўчада ўз вазифасини адо этиб, эл-юрти учун садоқат билан хизмат олиб боришмоқда.
Пойтахтимизнинг катта чорраҳаларидан бири. Тирбандлик катта. Ушбу нобопликнинг олдини олиш ҳамда ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси 1-батальон 4-сафарбар гуруҳи инспекторлари, кичик сержант Сардор Исроилов ҳамда сафдор Жаҳонгир Зокировлар ўз хизмат вазифасини аъло даражада бажараётганлигига гувоҳ бўлдик.
Автотранспорт воситалари оқими кўплиги, аномал иссиқлик таъсирида баъзи чорраҳаларда электр токидаги носозликлар боис светофорларнинг ишламай қолиши сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ўзига яраша қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Аммо ходимлар мана шундай ноқулай об-ҳаво шароитида, чорраҳаларда соатлаб сабот билан хизмат олиб боришмоқда. Уларга бефарқ бўлмаган фуқароларимиз эса уларнинг хизматини эътироф этиб, ичиш учун сув бериб кетишмоқда.
Шу ўринда фуқароларимиздан ЙПХ инспекторларининг машаққатли хизматини қадрлаб, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини, светофор ишламай қолган чорраҳаларда ўзаро ҳурматда бўлиб, юксак маданият билан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

© POSTDA – На посту

Барча янгиликлар

Text to speech