Кибержиноятчилик глобал муаммога айланаётган бир даврда ушбу иллатнинг олдини олиш, фуқароларнинг рақамли саводхонлигини ошириш борасида Янгиҳаёт тумани ИИОФМБ ҲПБ АТСЖООБ ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
- Жорий йил бошидан буён Янгиҳаёт туманида кибержиноятлар билан боғлиқ 281 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг 197 таси бўйича жиноят иши қўзғатилди, дейди АТСЖООБ бошлиғи, катта лейтенант Шерзод Камалов. -Яқинда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази, туман ИИОФМБ ТҚХ КЖҚКБ ҳамда ходимларимиз ҳамкорлигида йирик жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Тезкор суриштирувлар давомида 21 ёшли фуқаро криптобиржа орқали лицензи-ясиз фаолият юритиб, қисқа вақт ичида 35,6 миллиард сўмдан ортиқ крипто-активлар олди-сотдисини амалга оширгани аниқланди. Ходимлар гумонланувчининг хонадони ва шеригининг автоуловини кўздан кечирганда, 388 дона банк пластик карталари, 56 дона телефон аппаратлари ҳамда бошқа ҳужжатлар борлиги маълум бўлган. Эътиборлиси, гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам фош этилиб, улардан бирининг ёнидан синтетик гиёҳвандлик моддалари топилгани кибержиноятчиликнинг бошқа хавфли жиноятлар билан нақадар боғлиқлигини кўрсатади. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни фош этиш билан бир қаторда, уларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳудудидаги 454 та объектда тарғибот тадбирлари ўтказилди. Соҳа ходимлари маҳаллалар, мактаблар, бозорлар ва идораларда бўлиб, фуқароларга рақамли хавфсизлик қоидаларини тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Бу каби мураккаб ва кўп босқичли жиноятларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишда Янгиҳаёт тумани ИИОФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспекторларининг алоҳида ўрни бор. Хусусан, соҳанинг тажрибали ходимлари - капитанлар Жамолиддин Ҳайитов, Абдувоҳид Абдужабборов ҳамда лейтенант Чарос Аҳмедовалар бугунги кунда аҳолининг энг яқин маслаҳатчисига айланган.
Уларнинг иш куни бевосита маҳаллаларда, хонадонларда ва таълим муассасаларида ўтади. Инспекторлар томонидан олиб борилаётган профилактик тушунтириш ишлари натижасида кўплаб фуқаролар, айниқса, соддалиги билан фирибгарлар тузоғига тушиб қолиши мумкин бўлган кексалар ва ёшлар ўз вагтида огоҳлантирилмоқда. Ходимлар ҳар бир учрашувда кибержиноятчиликнинг янгича усуллари бўлган пластик карталардан пул ўғирлаш, сохта ҳаволалар (фишинг) ва ижтимоий тармоқлардаги алдовлар ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунча бермоқда. Зеро, рақамли технологиялар асрида ҳар бир қадам огоҳликни талаб этади. Янгиҳаёт тумани ИИОФМБ ҲПБ АТСЖООБ ходимлари эса бу йўлда нафақат тарғиботчи, балки қонун устуворлигини та' минловчи қалқон сифатида хизмат қилмоқда.