16 Январ 2026 йил 0

Саломатлик сабоқлари. Кўзларни асранг ёхуд мавсумий кўз касалликларидан қандай ҳимояланиш мумкин?

Куз-қиш мавсумида қатор кўз касалликлари фаоллашуви кузатилади. Шулардан бири кўзнинг қичишиши бўлиб, бу турли сабабларга кўра юзага келади. Баъзида у енгил кечса, айрим ҳолларда жиддий хасталиклардан дарак беради.
Касалликка сабаб бўладиган асосий омиллар нималардан иборат? Қандай қилиб унинг олдини олиш ва даволаш мумкин?
Кўз қичишиши кўпинча аллергия туфайли келиб чиқади. Чанг, гул чанги, ҳайвонлар юнги, косметика, маиший кимёвий воситалар, контакт линзалар материаллари аллергик реакцияга киришади. Натижада кўз қизариши, шишиши, ёшланиши ва қичиши кузатилади. Баъзи одамлар мавсумий, айримлар эса дои мий аллергияга мойил бўлади.
Кўзнинг мунтазам қичишишига сабаб бўлувчи яна бир муҳим омил қуруқ кўз синдромидир. Кўз етарлича намланмаса, қуруқлик боис ноқулайлик келиб чиқади. Бунга узоқ вақт компьютер ёки телефон экранига қараш, етарлича суюқлик истеъмол қилмаслик, дори ва гормонларнинг мувозанати бузилиши сабаб бўлади.
Бактериал ва вирусли инфекциялар ҳам кўз қичишишига олиб келади. Бунда конъюнктивит, яъни, кўз шиллиқ қавати (конъюнктива)нинг яллиғланиши кузатилади. Бундай ҳолларда қичишиш билан бирга, кўздан йирингли, шаффоф ажралмалар чиқиши, шиш ва қизариш кузатилади.
Контакт линзалардан нотўғри фойдала ниш, кўзнинг ортиқча толиқиши, инсондаги гормонал ўзгаришлар, стресс ва асабий зўриқиш, витамин ва минераллар етишмовчилиги, баъзи тери касалликлари ҳам қичишишга олиб келади.
Энди хасталик профилактикаси ва муолажасига келадиган бўлсак, бу бо-рада бир қатор тавсиялар мавжуд. Кўз қичишишини даволаш унинг сабабига боғлиқ бўлиб, баъзан буни уй шарои тида муолажа қилса бўлади, баъзида шифокорга мурожаат қилишга тўғри келади.
Гигиенага риоя қилиш кўзларни тоза сақлаш ва бегона нарсалар билан ишқаламаслик, қўлларни ювиш инфекцияларнинг олдини олади.
Сунъий томчидан фойдаланиш кўзни намлантиришга ёрдам беради.
Ҳар 20 дақиқада қисқа танаффус қилиш кўзни дам олдириш зарур.
Тўғри овқатланиш А витамини, омега-3 ва В гуруҳи витаминларига бой маҳсулотлар истеъмол қилиш кўз соғлиғини яхшилайди.
Ташқи муҳитни назорат қилиш хонани намлантириш, кўзни шамол ва чангдан ҳимоялаш муҳим.
Агар қичишиш узоқ давом этса ҳамда шиш ва йирингли ажралмалар ёки кўриш қобилияти пасайиши кузатилса, албатта, офтальмолог билан маслаҳатлашиш шарт.
Умуман, кўз қичишиши кўплаб омил ларга боғлиқ бўлиб, даволаш усули шун га қараб белгиланади. Бундан хулоса қилинадики, ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш энг тўғри ечимдир.

Қобил ТЎЛАГАНОВ, Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими поликлиникаси офтальмологи

© «Postda – На посту», №52 (4746), 2025-yil 25-dekabr

Барча янгиликлар

Text to speech