24 Апрел 2025 йил 0

Пробация назоратидаги шахслар билан туман раҳбарларининг учрашуви

#Xavfsiz_va_soglom_yurt

Яшнобод туманида Пробация назоратидаги шахслар билан туман раҳбарларининг учрашуви ташкил этилди.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ мажлислар залида ўтказилган тадбирда туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник О. Каимходжаев, туман прокурори З. Зиядуллаев ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Р. Аширматов иштирок этди.

Учрашув давомида пробация назоратидаги шахсларга бандлик, касбга қайта ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар, уй-жой масалалари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар юклатилди.

Тадбирда хусусий секторда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳам иштирок этиб, ўз корхоналари фаолияти, иш шартлари ва мавжуд вакансиялар ҳақида маълумот бердилар ҳамда ишсиз фуқароларни ишга таклиф қилдилар.

© Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Барча янгиликлар

Text to speech