17 Январ 2026 йил 0

Орзунинг ойдин йўли

Дилшода болалигидан отасини хизмат кийимида кўриб, унга ҳавас билан улғайган. Отаси истеъфодаги подполковник Рустам Душанов узоқ йиллар ИИВ Академиясида Хизмат психологияси ва касбий маданият кафедраси доценти бўлиб дарс берган, психология фанлари доктори.

Мактабни тамомлаган Дилшода П. Боровский но-мидаги тиббиёт коллежига ўқишга кириб, ҳамширалик касбини ўрганди. Аммо ички ишлар органи ходи ми бўлиш орзуси уни тарк этмади.
Ота-онамга билдир масдан ИИВ Академия-сига ҳужжат топширдим, дейди у. Имтиҳонлар дан муваффақиятли ўтиб, орзуларим сари ишонч билан қадам ташладим. Ўқиш даврида қийинчилик лар бўлмаган демайман: ота-онамни соғинардим, қаттиқ талаб ва кучли ин тизом бор эди. Аммо бу қийинчиликлар менинг мақсадларимга эришишим йўлида ҳеч қачон тўсиқ бўлолмади.
Лавҳамиз қаҳрамони биринчи устози сифатида отасини алоҳида эътироф этади. Ундан ҳалоллик, интизом ва касбга са доқатни ўрганганини айтади. Рустам аканинг ҳар бир маслаҳати, ҳаётий сабоқлари Дилшоданинг шахс сифатида камол то пишида муҳим ўрин тутган.
Тошкент шаҳар Юнус-обод тумани Тергов бўли мида катта суриштирувчи лавозимида иш бошлаган лейтенант Д. Хўжанова устозлари подполковник Наргиза Искандарова, майор Баҳодир Акромов ва капитан Саиднўъмонхон Аҳроровдан терговнинг нозик сирларини ўрганди.
Ҳозирги кунда катта лейтенант Дилшода Хў-жанова Назорат ва таҳ лил бўлинмаси катта су риштирувчиси сифатида жиноят ишларини таҳлил қилади, қонунчиликка мос таклифлар тайёрлайди. Еш терговчиларни қўллаб-қув-ватлайди, ҳужжатларни текшириб, суд ва проку ратура органлари билан ҳамкорлик қилади.
— Мен ишимдан завқ оламан. Чарчасам ҳам буни сездирмасликка ҳа ракат қиламан, чунки бу орзуимдаги касб, дейди у табассум билан.
Дилшода ўтган йили «Фидойи аёл» кўрик-танло-вида 3-ўринни қўлга кирит ди, «Заковат» кўрик-танло вининг доимий иштирок чиси ҳисобланади.

Адолат ФАЙЗИЕВА, ўз мухбиримиз

© «Postda – На посту», №3 (4749), 2026-yil 15-yanvar

Барча янгиликлар

Text to speech