11 Март 2026 йил 0

Саломатлик сабоқлари. Ортиқча вазн — касалликлар дебочаси

Семириш инсон танасида меъёрдан ортиқ ёғ тўпланиши ва вазн ортиши ҳолати бўлиб, кўпинча нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, ирсий омиллар ва стресс натижасида келиб чиқади. Замонавий тур-муш тарзига хос ярим тайёр ёки тез ҳозирланадиган егуликлар, ширинликлар ва газли ичимликларни кўп истеъмол қилиш ҳам бу муаммони янада кучайтира-ди. Ортиқча вазн соғлиқ учун хавфли бўлиб, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет юзага келиши га ҳамда қон босими ошиши ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, инсоннинг ўзига бўлган ишончи пасайиши ва руҳий Ҳолатининг ёмонлашишига ҳам сабаб бўлади.
Бу муаммонинг олдини олиш учун тўғри ва мувоза натли овқатланиш, таомни шошмасдан тановул қилиш, ўз вақтида ва меъёрида ухлаш, мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш зарур. Кунига камида 30 дақиқа юриш, кўпроқ сабзавот ва мевалар ейиш ҳамда ширин ва ёғли таомларни камайтириш тананинг кўркам ва саломат бўлишини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим жиҳатлар ҳисобланади.
Маълумки, ёш ўтгани сайин метаболизм секинлашади, мушак массаси улуши камаяди ва натижада ортиқча вазн тўпланиб, озиш тобора қийин кечади. Лекин агар қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинса, ҳар қандай ешда ҳам семиришнинг олдини олиш мумкин.
— Шакар миқдори кўп бўлган ичимлик ва ширинликлар истеъмолини чекланг. Чунки уларда калория бисёр бўлиб, бу вазн ортишига йўл очади. Бундан ташқари, улар қонда қанд миқдори кескин ошиши ва саломатлик емонлаши шига сабаб бўлиши мумкин.
— Стресс ҳолатида ўзингизни қўлга олишни ўрганинг. Руҳий изтироб пайтида қонга сўриладиган кортизол гормони ҳазм жараени ва моддалар алмашинувига таъ сир кўрсатади. Одам стрессни қанчалик узоқ ҳис этса, маҳсулотлар шунча кўп зарарли шаклда ҳазм бўлади ва метаболизм шунчалик секин ишлайди. Ҳар қандай ҳолатда тинчланишга ҳаракат қилинг. Негаки стресс нафақат вазн ортишига олиб келади, балки саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.
— Спорт билан шуғулланишни унутманг. Бунинг учун спортзал ёки бассейнга қатнаш шарт эмас. Соғлиқ учун фойдали машқларни уй шароитида, табиат қўйнида ва ҳатто иш жойида ҳам бажариш мумкин. Шунчаки бунга қунт қилиб, алоҳида вақт ажратиш ва мунтазам амалга ошириш етарли.
— Оқсилли маҳсулотлар ейишга ҳаракат қилинг. Чунки оқсил тўқлик ҳиссини сақлашга ёрдам беради ва шу орқали ортиқча истеъмолга ўрин қолдирмайди.
— Организмни кўпроқ, D витамини билан таъминланг. Ушбу ўта фойдали витаминнинг манбаи ёғли балиқ, тухум ва денгиз маҳсулотлари ҳамда қуёш нури бўлиши мумкин. D витамини инсон танаси учун асосий фойдали модда бўлиб, метаболизм тезлиги тўғридан-тўғри унга боғлиқ Агар у таомномангизда етарли миқдорда бўлмаса, модда алмашинуви ҳам муқаррар секинлашади.
— Мунтазам равишда сут маҳсулотлари истеъмол қилинг. Чунки, кальций етишмовчилиги модда алмаши нуви тезлигига салбий таъсир қилади. Ҳар куни творог, йогурт ейишни, сут ичишни одат қилинг. Айнан сут ёғлари организмга ортиқча калорияларни энергия кўринишида қайта ишлашга ердам беради, шунингдек, бошқа маҳ сулотлар таркибида келиб тушадиган зарарли ёғлардан ҳимоя қилади.

Унутманг, соғлом ҳаёт тарзи ортиқча вазнни бартараф этишнинг энг самарали йўлидир.

Бахтиёр ШЕРҚУЛОВ, Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиет бўлими поликлиникаси бошлиғи, подполковник.

© «Postda – На посту – At the post», №9 (4755), 2026 йил 26 февраль

Барча янгиликлар

Text to speech