27 Iyun 2022 Yil 203

МАҚСАДИ УЛКАН ЙИГИТ

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази катта мутахассиси, лейтенант Жамолиддин Насимов хизмат фаолиятини яқинда бошлаганига қарамай, ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти бўйича долзарб масалаларни аҳолига доимий равишда етказиб беришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган Жамолиддиннинг келажакдаги режалари бисёр. У ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида нохолис ахборот тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги вазиятларни ўз вақтида, ҳаққоний ёритилишини таъминлаш йўлида янада масъулият билан хизмат қилишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

© POSTDA – На посту

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech