2023 йил патруль-пост ходимлари кўча ва ж амоат жойларида шубҳа уйғотганлиги ҳамда мақсадсиз юрганлиги учун 2 765 264 нафар фуқ арони ички ишлар органларига олиб келган. Эндиликда фуқароларни ички ишлар бў лимига олиб бориш амалиётидан воз кечилмоқда.
Хўш, қандай қилиб дейсизми?
Бундан буён фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш, қидирувдаги ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан боғлиқ барча маълумотлар патруль-пост ходимларига бириктирилган замонавий планшетлар орқали амалга оширилади. “Е-patrul” ахборот тизими орқали ишлайдиган дастурда барча ҳаракатлар онлайн режимда амалга оширилади. Электрон тизимда Face ID орқали фуқароларнинг юз қисмини расмга олиш имкони бўлиб, у 13 та йўналиш бўйича фуқаронинг шахсига ойдинлик киритиб беради.
Мазкур планшетларда махсус сканер ўрнатилган бўлиб, унга фуқароларнинг бармоқ изини қўйиш ёки юз қисмини суратга олиш орқали шахсига аниқлик киритиб, идентификация қилинади. Шахсига аниқлик киритилганда қидирувда бўлганлиги ёки профилактика ҳисобида турувчи, маъмурий жавобгарликка тортилган ёки тортилмагани аниқланади. Агар мазкур планшет ёрдамида қидирувда бўлган шахслар аниқланса, жойида ушланиб, ички ишлар органларига олиб борилади. Бу тизим орқали фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ортиқча оворагарчиликларга йўл қўймаслик, инсон омилини камайтириш, шунингдек, барча маълумотларни жойида текшириш, вақт ва сарф-харажатлар қилинишининг олдини олиш баробарида коррупцион ҳолатларга ҳам барҳам берилади.
Шунингдек, мазкур планшетлар орқали Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг белгиланган 8 та моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштириш ҳуқуқи берилган.
Бундан ташқари, замонавий планшетларда GPS мосламаси ўрнатилган бўлиб, бу патруль-пост ходимларининг қаерда, қайси манзилда юргани ҳақида маълумот бериб боради. Шунингдек, ушбу қурилмага коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида махсус камера ўрнатилган бўлиб, реал вақт режимда ходимнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб боради.
Олинган маълумотларга кўра, сўнгги 10 кун давомида Тошкент шаҳри бўйича патруль-пост ходимларига бириктирилган замонавий планшетлар ёрдамида 14 нафар қидирувдаги шахс қўлга олинган. Энг муҳими, “Е-patrul” ахборот тизимидан фойдаланиш орқали фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчилигига йўл қўйилмайди. Ходимларнинг хизмат жойи назоратсиз қолмайди. Қоғозбозликдан воз кечилиб, ҳисоботлар 90 фоизга электрон шаклда юритилади. Ортиқча сарф-харажатлар 70-80 фоизга қисқаради.
Патруль-пост ходимлари амалга оширган ишлар кунлик “ходимбай” тарзда назорат қилиб борилади. Ходимлар орасида коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинади ҳамда марказлаштирилган бошқарув тизими ўрнатилади.
© Gazeta «Mahalla», №27 (2165), 2024-yil 18-may