30 Iyul 2022 Yil 317

«Иссиқ изида»: «COCA-COLA» ИДИШИДАГИ БАРМОҚ ИЗЛАРИ

Фарзона (исм-шарифлар ўзгартирилди) Чилонзор тумани 3-мавзе 11-уйнинг кириш йўлаги олдида велосипедини қолдириб, уйига кириб кетади. Орадан бироз вақт ўтгач, қайтиб чиқиб қараса, велосипеди жойида йўқ экан. У тезда «102» га қўнғироқ қилади.

Воқеа жойига етиб келган тергов-тезкор гуруҳи ходимлари ҳолатни ўрганади. Аммо айёр ўғри ўзидан бирор-бир из қолдирмайди. Ички ишлар органлари ходимлари шу ердаги кузатув камерасининг хотирасида муҳрланган тасвирларни кўздан кечириб, барчасига ойдинлик киритишади. Унда чамаси 25 ёшларни қоралаган бир кимса «Coca-cola» ичиб, идишини четроққа ташлаб юборгани акс этган эди. Ушбу идишдаги излар ЭКБ лабораториясида автоматлаштирилган дактилоскопик таққослов тизими ёрдамида текширилади. Улар Оҳангарон шаҳри 3-митти туманда яшовчи В.Ю.нинг ўнг қўл бармоқ излари билан бир хил эканлиги маълум бўлади.

Гумон қилинувчининг бундай исбот-далил олдида айбини тан олишдан бошқа чораси қолмайди. Жабрланувчига эса велосипеди қайтарилади.

Тергов-суриштирув ишлари натижасида В.Ю. бундан олдин ҳам бир неча маротаба велосипедларни ўғирлаб, уларни уйига олиб бориб, қисмларга ажратиб сотиб юборганлиги аниқланди.

– Ходимларга минг раҳмат, – дейди Фарзона Мақсудова. – Велосипедим бунчалик тез топилади, деб ўйламаган эдим. Ўз ишининг усталари, маҳоратли осойишталик посбонларининг борлиги бехавотир ва хотиржам яшашимизнинг омили эканлигига яна бир карра амин бўлдим.

© POSTDA – На посту

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech