Сирожиддин (исм-шарифлар ўзгартирилди) вояга етмаган жиноий шериклари Иззатилла ва Ҳусниддин билан биргаликда кечаси Юнусобод туманида яшовчи фуқаро Фармонга нисбатан очиқдан-очиқ зўравонлик қилган. Улар қурол сифатида фойдаланилган ўткир тиғли буюм билан таҳдид қилиб, жабрланувчининг телефони, нақд пули ва банк картасидаги маблағларини босқинчилик йўли билан тортиб олишган.
Зўравонлар жиноят содир қила туриб, жабрланувчига шахсий мулки бўлган телефонини қайтариб бериш эвазига ундан 1 500 000 сўм талаб қилиб, товламачилик жиноятини содир этишган.
Афсуски, ўз қилмишларини амалга оширишда вояга етмаганларни жалб қилиш, юртимиз келажаги бўлган ёшларни жиноятга ундаб, уларнинг онгига жиноий фикрни сингдириш катта фожиага олиб келиши мумкин.
Буни қарангки, Сирожиддин аввал ҳам ўзининг хурмача қилиғини кўрсатган экан. У тиш шифокори Муҳриддинга мушт тушириб, унга ўртача оғир ши каст етказган. Муштумзўр ўзини «мушугини пишт дейдиган одам топилмайди гандек ҳис қилиб, кетма-кет жиноят содир эта бошлайди. Ўзини шер билган Сирожиддин 27 июнь куни Юнусобод туманидаги кўп қаватли уй олдида жиноий шериклари билан жамоат тартибини қасддан бузиб, фуқаро Дилшодни асоссиз равишда бесоқолбозликда айблаб, танасининг турли қисмига уриб-дўппослаб, енгил тан жароҳати етказган.
Юнусобод тумани бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси, капитан Ф. Шариповнинг таъкидлашича Сирожиддин томонидан содир этилган жиноят нафақат уларнинг миқёси ва қўлланган зўравонлиги билан, балки қайта-қайта такрорланиши, вояга етмаганларни жалб қилиши ва жамоат тартибини менсимаслиги билан ҳам жамиятга жиддий хавф туғдиради.
Қонун ҳаммага баробар.
Сирожиддинга барча қил-мишлари учун қонуний чора кўрилиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.