31 Январ 2023 йил 677

ХАЛҚЧИЛ ТУЗИЛМАГА АЙЛАНТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тизимда сифатли кадрлар билан таъминлаш имконини беради.

Мазкур қарор ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ҳамда бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлашни ўз ичига олади.

Қарорда ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланиб, унда ходимларни «Инсон қадри учун» тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларига эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш каби улуғвор мақсадлар кўзда тутилган.

Шунингдек, долзарб вазифалар қаторида ички ишлар органларида инсон омилини истисно этиш ва коррупцион ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида тизимни рақамлаштириш, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш мақсадида «Smart reyting», ходимлар билан ишлашни ташкил этишда «E-XID» электрон ахборот тизимини жорий қилиш вазифалари ҳам белгилаб берилди.

 

Фарҳод АБДУЛЛАЕВ,

Сергели тумани ИИОФМБ Кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори, майор

Барча янгиликлар

Text to speech