Чилонзор туманидаги 20-мавзеда жойлашган 32а-уйда истиқомат қиламиз. Кунлардан бир кун қўшним Шаҳбоз Рўзиев иккимизнинг подъездда турган вилосипедимизнинг қулфини бузиб ўғирлаб кетишди. Зудлик билан «102»га қўнғироқ қилдик. Тезда ҳудуд профилактика инспектори, тергов-тезкор гуруҳи ходимлари етиб келишди. Улар велосипед ўғрисининг изидан тушишди.
Буни қарангки, орадан унча кўп вақт ўтмай велосипедларимиз топилди. Ўғирлаган кимса Х.Э. бўлиб, аввалдан мана шундай жиноятларни қилиб келар экан. Уни қўлга олишда Чилонзор тумани ИИОФМБ 4-ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, капитан Ҳасан Тошпўлатов ва лейтенант Бегзод Мелиевларнинг ҳиссаси катта бўлди. Ходимлар видеокамера орқали ўғрининг изига тушишган. У велосипедларни «Фарҳод» бозоридаги олибсотарга ўтказгани маълум бўлган. Тезкор ходимлар олибсотарни топиб, у орқали Х.Э.ни қўлга олишди.
Шу ўринда мана шундай тинчлигимиз посбонлари борлигидан ғурурланиб кетасан киши. Велосипедларимизни тез орада топиб беришда жонбозлик кўрсатган ходимларга ва Чилонзор тумани ИИОФМБ раҳбариятига 20-мавзе 32а-уйда яшовчи фуқаролар номидан миннатдорлик билдирамиз.