Соғлиқ инсон ҳаётида энг бебаҳо неъматдир. Тиббиёт ходимлари ана шу бебаҳо неъматни асрашда барча-барчага бирдек ёрдам бермоқда, нажоткоримизга айланмоқда, десак тўғри бўлади.
Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими поликлиникасининг катта жамоаси муассасада яратилган замонавий шарт-шароит ва қулайликлардан унумли фойдаланиб, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийларининг саломатлигини сақлаш йўлида бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишмоқда.