20 Сентябр 2025 йил 596

Жиноятга жазо муқаррар — Бектемир туманида жиноят муҳокамаси ўтказилди

Бектемир тумани "Роҳат" маҳалласида мутасадди ташкилотлар вакиллари, маҳалла раислари ва фаоллари, шунингдек, туман ИИО ФМБ масъул ходимлари иштирокида навбатдаги жиноят муҳокамаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи У. Ағзамхўжаев бошчилигида туман ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Шу билан бирга, жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида, айниқса, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли спорт ва маданий тўгаракларга, касб-ҳунар ўрганишга жалб этиш орқали жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур йиғилишда жиноят содир этган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши муқаррарлиги яна бир бор таъкидланди. Шу билан бирга, жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалла ва жамоатчилик фаоллигининг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

© Бектемир тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech