15 Май 2025 йил 484

Жиноят сабаблари ва оқибатлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 11 май куни пойтахтнинг Учтепа тумани ИИО ФМБ га икки нафар шахснинг ўткир тиғли жисмдан олинган тан жароҳатлари билан туман касалхонасига ётқизилгани ҳақида хабар келиб тушди. Ҳолат бўйича тезкор-суриштирув ишлари олиб борилиши натижасида шу куни соат тахминан 03.00 ларда 1996 йилда туғилган И.Д ҳамда 2004 йилда туғилган Т.Б.лар Учтепа туманида жойлашган қаҳвахоналардан бирида нотаниш йигитлар билан ўзаро гап талашиб қолишганлиги аниқланди. Низолашув оқибатида гумонланувчилар: 2004 йилда туғилган З.Н, 2005 йилда туғилган К.М., 2003 йилда туғилган М.Б. ҳамда 2002 йилда туғилган М.К.лар томонидан жабрланувчиларга тан жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Учтепа тумани ИИО ФМБ биносида бошқарма раҳбарияти, тергов, профилактика инспекторлари, соҳавий хизмат ходимлари, тумандаги тунги клублар, кўнгилочар масканларнинг масъуллари, муқаддам судланган шахслар иштирокида мазкур жиноятнинг муҳокамаси ҳамда сайёр суд бўлиб ўтди.
Муҳокама жараёнида қайд этилишича, ушбу тунги клубда 12 май куни ҳам майда безорилик ҳолатлари содир этилган. Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан ўтказилган сайёр судда майда безорилик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий жазо тайинланди.
Муҳокамада ҳар икки ҳолат бўйича йиғилганларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Йиғилишда иштирок этган “Қўриқлаш” бўлимининг мутахассислари кўнгилочар масканларни қўриқлов пультига улаш, унинг афзалликлари, қўриқлов хизматининг қулайликлари ҳақида маълумот бериб, хизматда фойдаланилаётган замонавий технологиялар бино ва иншоотлар, мол-мулкларнинг ишончли ва кафолатли қўриқловини таъминлаши таъкидланди

Барча янгиликлар

Text to speech