2 Ноябр 2022 йил 1680

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида учрашувлар ўтказди

Яқинда Янгиҳаёт туманининг бир қатор маҳаллаларида Тошкент шаҳар ИИББ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ва туман ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тадбирларда сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий йўналишда изчил ислоҳотлар амалга оширилишига қарамасдан, ёшларимиз орасида турли йўллар билан ғараз ниятли кимсаларнинг домига тушиб қолаётганлар ҳамон учраб турганлигини афсус билан тилга олинди.
Шунингдек учрашувлар давомида эртанги кунимиз эгаларини илм олишга, китоб ўқишга тарғиб қилиш орқали уларни бу иллатдан асраш энг тўғри йўл эканлигини таъкидланди.
Мазмунли тарзда ўтган йиғилишлар якунида унинг иштирокчилари эътиборига мазкур иллатнинг аянчли кўринишлари акс этган видеоролик ҳам намойиш этилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech