18 Ноябрь 2023 йил 216

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси суриштирувчиларига ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар Эксперт-криминалистика маркази экспертлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси суриштирувчилари учун “Тезкор-қидирув фаолиятига доир махсус воситалардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, Рақамли криминалистика” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Ушбу ўқув машғулоти давомида бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган Рақамли криминалистика гуруҳи ва улар томонидан ўтказиладиган судга оид компьютер техникавий экспертизаси ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази томонидан ўтказилиб келинаётган экспертиза турлари, уларни ўтказиш тартиби ҳақида маълумотлар берилди. Ўқув-семинар якунида ходимлар ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишди.

Text to speech