19 Сентябр 2025 йил 502

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Валижон Садиев, Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Мирсадиқов Дилмурод Мирхамдамович, шунингдек, подполковник Абдурашид Очилов иштирок этиб, талабалар билан очиқ мулоқот олиб бордилар.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг:

“Қонун устуворликка эришилса, адолат барқарор бўлса, жиноятчиликка ўрин қолмайди”,

— деган сўзлари тадбир мазмун-моҳиятига асос қилиб олинди.

Тадбир “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ташкил этилиб, унда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар, кибермаконда содир этилаётган жиноятлар шунингдек ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва маънавий тарбия масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ёшларга жиноятчиликнинг салбий оқибатлари, ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш зарурияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech