12 Сентябр 2025 йил 431

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида "Раҳбар ва ёшлар" учрашув бўлиб ўтди

Университет талабалари учун ташкил этилган тадбирни университет ректори очиб бериб, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлади.

Учрашувда Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник Дилмурод Мирсодиқов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Мавзу юзасидан талабаларга батафсил тушунчалар бериб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг тарқалишини олдини олиш, уларнинг оғир оқибатларга олиб келиши, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳозирги кунда интернет ижтимоий тармоқларида кенг тарқалган кибержиноят турлари, фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик борасида маърузалар қилдилар. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, мутасаддилардан жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир давомида мавзуга оид видеоролик ҳам намойиш этилди.

Мазкур учрашув талабалар учун нафақат ҳуқуқий билим манбаи, балки уларни жамиятда фаол, масъулиятли ва қонунларга ҳурмат руҳида яшашга ундовчи муҳим дарс бўлди.

Барча янгиликлар

Text to speech