Ижтимоий тармоқларда бир нечта аёллар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 16 июнь куни Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида 1990 йилда туғилган Н.Э танишлари 1994 йилда туғилган Х.О, 1988 йилда туғилган М.Х ва 1991 йилда туғилган М.М лар билан ўзаро гап талашиб қолишган. Сўнг улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойида бўла туриб, урушиб кетишган.
Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судига юборилган.