Президентимиз томонидан жорий йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”деб эълон қилингани, шунингдек “Ўзбекистон-2030” давлат стратегиясида белгиланган чора-тадбирлар ижросини тизимли равишда амалга ошириб келиниши юртимизни янада обод ва кўркам бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Мазкур тадбирларнинг узвий давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Юрт ободлиги, аввало маҳалладан бошланади” шиори остида маҳаллалар, хиёбон, аҳоли турар жойлари, кўчалар, корхона ва ташкилотларда ҳудудларни ободонлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Хусусан, озодалик, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шаҳримиз қиёфасига сайқал бериш, кўкаламзорлаштириш, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик рамзи бўлган қутлуғ Рамазон ойини нишонлаш ҳамда Наврўз байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида, ҳукуматимиз томонидан жорий йилнинг 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди.
Мазкур тадбирда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси аппарати, ҳудудий тузилмаларида кенг ҳажмли ободонлаштириш, тозалаш, кўчат экиш, дарахтларга ишлов бериш, кўчаларни чиқиндилардан тозалаш каби хайрли ишлар амалга оширилади.
Бу тадбирда барча фаол иштирок этиб, пойтахтимизнинг янада гўзал ва озода бўлишига ўз ҳиссасини қўшиши, шубҳасиз.