Юнусобод туманида самокат ва скутерлар ўғрилиги “иссиқ изи”дан фош этилди
Юнусобод туманидаги кўчаларнинг бирида номаълум шахслар, 2002 йилда туғилган Х.Н.га тегишли 3 дона нархи 1200 АҚШ доллари бўлган скутер ва 2 дона 550 долларлик электросамокатларни ўғирлаб кетишган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 2004 йилда туғилган Т.А. ҳамда 2004 йилда туғилган А.У. аниқланиб, қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли ёшлар! Пул топишнинг қонуний йўлларидан фойдаланинг. Жиноят содир этиб умрингизни хазон қилманг!