6 Июн 2025 йил 377

Юксак марралар сари

Жорий йилнинг 25 май куни ИИВ нинг 1-сонли Тошкент академик лицейида спортнинг «Самбо» тури бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсларда Тошкент шаҳар терма жамоаси вакиллари Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги "Fightning Academy" клуби самбочилари билан беллашдилар.

Мазкур спорт байрамига Олимпия ўйинлари совриндори, Халқаро дзюдо федерациясида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Армен Багдасаров, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, шунингдек, спорт устаси Маъруф Маҳмудов, ассоциациянинг Тошкент шаҳар бўлими ижрочи директори Максим Зяблов ҳамда терма жамоамиз бош мураббийи Роман Шакировлар меҳмон сифатида ташриф буюришди.

Меҳмонлар мусобақада "Fighting Academy" клуби президенти Олей Сибилев бошчилигида иштирок этишди. Учрашувда Тошкент шаҳри жамоаси олтин медаллар ҳисобига кўра, 2:1 натижаси билан ғалабага эришди.

Жумладан, беллашувда академик лицейнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Умид Султонов финалда амалдаги 3 карра жаҳон чемпиони билан беллашди ва кумуш медальга сазовор бўлди.

Кумуш медаль соҳиби У.Султоновни мазкур натижа билан муборакбод этиб, унинг келгуси спорт фаолиятида муваффақият ҳамда улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech