30 Июн 2022 йил 1899

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 29 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг биносида бошқарма бошлиғи полковник Рафиқжон Жалилов томонидан қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида 50 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Аксарият мурожаатлар йўл белги ва йўл элементлари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг барчаси масъул ходимлар томонидан назоратга олинди ҳамда жойида ўрганиб чиқиш учун ижрога қаратилди.

Шунингдек, қабул жараёнида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг намунали ходимларини мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди. Жумладан, 27 йилдан ортиқ автобус бошқариб келаётган 7-автобус саройининг 70-йўналиш сардори “Энг намунали ҳайдовчи” номинациясида ғолиб деб топилиб, унга бошқарма бошлиғининг миннатдорчилиги эълон қилинди. Шу билан бирга “Энг яхши раҳбар” номинациясида Комилжон Қодиров, “Энг яхши ҳаракат хавфсизлиги ходими” номинациясида 12-автобус саройи ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Акбар Ризаев, “Энг намунали аёл ҳайдовчи” номинациясида Умида Каюмходжаева ғолибликни қўлга киритди. Барча ғолибларга “Миннатдорчилик” эълон қилинди.

Барча янгиликлар

Text to speech