20 Май 2025 йил 700

Яшнобод туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Волейбол бўйича “Ички ишлар вазирлиги кубоги” мусобақасининг туман босқичи якунига етди.

Ғолиб жамоалар тантанали тарзда тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Яшнобод тумани ИИБ ФМБ бошлиғи О.А. Қаюмхўжаев, ҳоким ўринбосари А. Хасанов, ҳамда туман Ёшлар ишлари бўлими в.в.б А. Шакиров иштирок этишди.

Мусобақа натижаларига кўра:

"Амир Темур" МФЙ — 22-30 ёш тоифасида ўғил-қизлар жамоалари ғолибликни қўлга киритди.
"Донишманд" МФЙ — 16-21 ёш тоифасида ўғил-қизлар жамоалари биринчи ўринни эгаллади.

Тадбир якунида Яшнобод туман Маданият бўлими томонидан ёшларга мўлжалланган концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Яшнобод туман ҳокимлиги жамоаси барча иштирокчиларга келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилайди!

© Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati | Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията

Барча янгиликлар

Text to speech