20 Январ 2026 йил 243

Яккасарой туманида ёшлар билан мулоқот ўтказилди

Яккасарой туманидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида ёшлар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш ва давлат идоралари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Яккасарой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Шамсиев, туман прокурори Б.Шамшиев, туман ИИО ФМБ бошлиғи А.Муродов, туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари О.Рихсибоев, шунингдек тумандаги масъул раҳбарлар ва фаол ёшлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот давомида масъулларга бириктирилган ёшлар томонидан контракт тўловлари, касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит ажратиш каби долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Барча таклиф ва муаммолар масъуллар томонидан диққат билан тингланиб, уларнинг ечими бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

© Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech