9 Май 2025 йил 834

Хотира мангу, қадр бебаҳо

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, юрт равнақи ва фаровонлигини таъминлаш, адолатли ва фуқаролик жамиятини яратиш йўлида меҳнат қилган, ўз жонларини тиккан фидоий ходимларимиз ва фахрийларимиз ҳамиша ёдимизда ва эъзозимизда. Уларнинг қонун устуворлиги, ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги машаққатли ва залворли хизматлари, тажрибалари бугунги ёш ходимлар учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолади. Гарчи аксарият ходимлар бугун сафимизда бўлмаса-да уларнинг жасорати, Ватанимиз ва халқимиз манфаатлари ҳимоясидаги мардликлари ҳеч қачон унутилмайди. “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти, соҳавий хизматлари, ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳамда профилактика инспекторлари ўз ҳудудларида истиқомат қилиб келаётган жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда сидқидилдан меҳнат қилиб, айни дамда қарилик гаштини сураётган кўплаб фахрийларимизнинг хонадонларига ташриф буюришди. Ташриф чоғида ҳар бир фахрийнинг жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизматни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш борасида қўшган ҳиссалари таъкидланиб, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг табрикномаси ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар хотирасига чуқур эҳтиром билдирилиб, оила аъзоларига яна бир бор ҳурмат ва миннатдорлик изҳор этилиб, раҳбариятнинг табриги етказилди. Бу каби тадбирлар хотира мангу, қадр бебаҳо эканлигидан яна бир бор далолат бермоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech