31 Январ 2026 йил 322

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Танлов қуйидаги хизматларга сержантлик лавозимларига ўтказилади:

- Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175см / аёллар 170см);

- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см);

- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 см / аёллар 165 см).

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;

- Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (захирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди);

- Олий маълумотга эга бўлиши.

Танловда иштирок этиш истаги бор номзодлар,

2026 йилнинг 20 февраль кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 1А-уй) биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан, ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун), олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишлари сўралади.

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига ўтказилади.

Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.

Барча янгиликлар

Text to speech