“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида йўриқнома ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида масъул ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 15 январь кунидан 15 февраль кунига қадар Тошкет шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги ўтказилган эди. Мазкур ойлик доирасида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бериб, пойтахтда олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар сони сезиларли даражада пасайди. Пойтахтнинг ижобий тажрибасини республика миқёсида жорий этиш мақсадида 15 апрель кунидан 15 май кунига қадар республика бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамқровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланди. Мана шу тадбирларни самарали ташкил этиш ва ижобий натижага эришиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ, ДХХ, прокуратура, Миллий гвардия раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирокида йўриқнома ўтказилди. Жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш борасида мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 15 май кунига қадар давом этадиган ойлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан туну кун хизмат ташкил этилиб, кундузги ва тунги махсус гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Тадбир давомида кучайтирилган тартибда тунги рейдлар ўтказилиб, ўткир тиғли ва бошқа тақиқланган буюмларни олиб юриш, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ("закладчик"), “наркограффити” билан шуғулланиш каби ҳолатлар аниқланиб, қонуний қарор қабул қилинишини таъминланади.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Сиз ҳам ушбу ойлик доирасида фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Гиёҳвандлик моддалари ёки кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланувчилар, шунингдек наркограффити ёзувларини ёзиб кетувчи шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, @stopnarko_bot телеграм бот орқали мурожаат қилишингиз сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.