25 Феврал 2025 йил 404

Халқ соғлиғи – юрт бойлиги...

... деб бежизга айтилмаган. Соғлом халқгина соғлом келажакни яратишга қодир. Шу боис юртимиз аҳолисининг соғлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасида Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижроси амалга ошириб келинмоқда. Юқоридаги меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган бандларнинг талаблари Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан ҳам мунтазам равишда ижро этиб келинади.

Тошкент шаҳар ИИББ таркибий тузилма ва ҳудудий бўлинмалар, Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Қўриқлаш” бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ўртасида шу йилнинг 25 январидан 20 февралига қадар спортнинг волейбол ҳамда стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди. 17 та жамоалар таркибида қатнашган 180 га яқин спортчилар ғолиблик учун беллашишди. Мусобақанинг дастлабки саралаш босқичлари Бош бошқарманинг Юнусобод туманида жойлашган спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Муросасиз ва шиддатли кечган бу баҳсларда Миллий гвардия “Қўриқлаш” бошқармаси, Бош бошқарма марказий аппарати, ППХБ, ЙҲҲБ терма жамоалари барча рақибларидан устун келиб, финал ўйинларига йўлланмани қўлга киритишди.

20 февраль куни ИИВ “Жар” спорт мажмуасида ушбу мусобақаларнинг сўнгги тур ўйинларига старт берилиб, ғолиблар аниқланиб, уларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўйинларда маҳорат, абжирлик, чаққонлик кўрсатган жамоалар ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва якуний ҳисобларга кўра: ярим финал баҳсларида Тошкент шаҳар ИИББ аппаратини 3:0 ҳисобда мағлуб этган Миллий гвардия “Қўриқлаш” бошқармаси терма жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади. 2-ўрин Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ терма жамоасига насиб этган бўлса, финал баҳсларда ИИББ ЙҲХБни 3:2 ҳисобида мағлуб этган Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ жамоаси шоҳсупанинг 1-поғонасига кўтарилди. Ғолибларга Ўзбекистон Республикаси Волейбол федерацияси ва “Динамо” ЖТСЖ кенгаши томонидан тегишли диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, мусобақада биринчиликни қўлга киритган Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ жамоасига махсус кубок тақдим этилди.

Шиддатли ва қизғин давом этган стол тенниси мусобақасида эса Миллий гвардия “Қўриқлаш” бошқармаси, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан ташкил топган 16 та терма жамоалар таркибида жами 50 нафарга яқин спортчилар қатнашишди. Муросасиз кечган беллашувларда ҳар бир спортчининг хатти-ҳаракатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланиб борилди. Ўзаро куч синашиш натижасида сараланиб, мусобақанинг финал босқичига етиб келган энг кучли спортчилар кескин баҳсларда шиддатли, ҳал қилувчи жангга киришдилар ва қуйидаги натижаларни қайд этишди.
Яккалик баҳслари бўйича 1-ўрин Миллий Гвардия “Қўриқлаш” бошқармаси инспектори, сафдор С.Мирзамахмутовга; 2-ўрин Сергели тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисми катта инспектор навбатчиси, майор Ш.Ҳамроевга; 3-ўрин Тошкент шаҳар ФВБ ходими оддий аскар А.Илҳомовга насиб этди.

Жуфтлик баҳсларида 1-ўринни Тошкент шаҳар ЙҲХБ (Д.Иноятов, Э.Отажонов) терма жамоаси; 2-ўринни Миллий гвардия “Қўриқлаш” бошқармаси (С.Мирзамахмутов, Ф.Абдуллаев) жамоаси; 3-ўринни Тошкент шаҳар ФВБ (А.Илҳомов, Э.Қурбонов) жамоаси эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирландилар.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: