5 Январ 2026 йил 84

Вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади!

Мирзо Улуғбек туманидаги "Султония" кўчасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз. Шу муносабат билан 04.01.2026 йил соат 16:00дан 12.01.2026 йил. кунига қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланади.

Шунингдек, "Султония" кўчасига туташ ҳудуддаги “Шўртепа”, "Шўртепа 1-тор" ва "Султония 5-тор" кўчаларида ҳам автоуловлар ҳаракати қисман чекланади. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар, ўз автоуловлари орқали "Буюк ипак йўли" кўчасидан ҳаракатланиб киришлари мумкин бўлади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тез орада қайта реконструкциядан чиққан замонавий йўл тузилмасида ҳаракатланиш имконияти яратилади.

Барча янгиликлар

Text to speech