22 Апрел 2025 йил 772

Волейбол баҳсларига қуръа ташланди

Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилиш, спорт мусобақаларини тизимли ташкиллаштириш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “School 21” мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги волейбол бўйича “Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасининг очилиш ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Беш босқичда бўлиб ўтадиган мазкур спорт беллашувларига 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўсмир ўғил-қизлар ва ёшлар иштирок этишади. Ушбу тадбирда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи С.Мирзараимов, туман ҳокими Б. Ғаибназаров, прокурори О.Маннанов, туман ДХХ раҳбари ва бошқа масъуллар ҳамда маҳалла футбол жамоалари вакиллари қатнашдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар спортнинг нафақат инсон ҳаётидаги балки дунё халқларининг тинчлик ва бирдамликка чорловчи ўрни ва аҳамиятини таъкидлаб, ёшларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга, жаҳон ареналарида юртимиз байроғи ва мадҳиясини баралла янгратиб мамлакатимиз шон-шарафини таратишга ҳисса қўшишларига умид билдиришди. Шунингдек, ўтказилаётган саралаш баҳсларида жамоларнинг якдилликда ҳаракатланиб, ғолибликни қўлга киритиш, финалга чиқиш ва шоҳсупанинг биринчи поғоналарини эгаллашда муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

Барча янгиликлар

Text to speech