22 Ноябр 2023 йил 1328

Юнусобод туманида умуммиллий лойиҳа амалга оширилмоқда

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби пойтахтимизда ҳам яшил майдонларни тубдан оширишни назарда тутувчи “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш қизғин давом этмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари ҳам кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишяпти.


Куни кеча лойиҳа доирасида Юнусобод тумани учинчи сектор ишчи гуруҳи томонидан ҳам куз мавсумида дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.


Жумладан, полковник Абдумажид Шермухамедов бошчилигида ИИО ФМБ ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан “Адолат” маҳалласи ҳудудида ҳашар ташкил этилиб, унда 550 туп мевали ва шунча туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.


Ички ишлар органлари ходимларининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиши давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: