15 Сентябр 2025 йил 1018

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Интизом ва қонунийлик – хизматнинг асосий қоидаси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси вакили профессор Насиба Турғунова маъруза қилди. У ўз нутқида, мамлакатимиз ички ишлар органлари ходимлари хизмат интизоми ҳамда қонунийликка қатъий риоя қилиши – тизим имижи ва обрўсини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши кинолог”, “Энг яхши психолог” ҳамда “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловида фаол қатнашиб, ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech