3 Июн 2025 йил 901

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Тизимни халқчил тузилмага айлантириш йўлида” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон “Шон-шараф” давлат музейи Иккинчи жаҳон уруши даври тарихини ўрганиш бўлими бошлиғи Ибодулла Алтинов маъруза қилди. У ўз нутқида, ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш, тизимда ўз келажагига янгича қарайдиган, Ватанга ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбияланаётган, эл-юрт хизматига шай, ташаббускор ҳамда фидойи кадрларни тайёрлаш - асосий мақсад эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech