Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ички туризм: ҳам саёҳат, ҳам зиёрат” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети вакили профессор Асатулла Норчаев маъруза қилди. У ўз нутқида, юртимиз туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг устувор йўналишларидан бири сифатида жадал ривожланаётганлигини, соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида тарихий обидаларимиз ва бошқа хушманзара жойларимизга ташриф буюрувчи чет эл ҳамда маҳаллий сайёҳлар сони йилдан-йилга ошиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.