18 Август 2025 йил 871

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш хавфсизлик кафолати” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети вакили профессор Ғайбулла Алимов маъруза қилди. У ўз нутқида, йўл-транспорт ҳодисалари бутун дунёда инсонлар саломатлиги ва ҳаётига энг хавфли таҳдид эканлигини, ҳозирда юртимиз йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, содир этилаётган қоидабузарликларнинг келиб чиқиш шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш долзарб масалалар ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Навбатдаги маъруза Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1074-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган бўлиб, уни Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Юридик таъминлаш бўлими бошлиғи майор Фариддун Шадиев ёритиб берди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech