6 Октябр 2025 йил 770

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси вакили Бахтиёр Сабиров маъруза қилди. У ўз нутқида: “Ахборот хавфсизлиги нафақат кибертаҳдидлардан, балки сохта янгиликлардан ҳам ҳимоя қилади. Танқидий фикрлашни ўргатади, ахборот оқимидаги яширин таҳдидларни аниқлаш, хавфсизлик маданиятини юксалтириш ҳар бир фуқаронинг вазифасига айланишини таъминлайди. Шунингдек, кибермаконни самарали муҳофазалаш учун давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги муҳимдир. Хавфсиз онлайн макон эса жамиятнинг барқарор ривожланишининг асосидир” - деб таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech