Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Давлат герби – мустақиллик тимсоли” мавзусига бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси вакили Мансур Юнусов маъруза қилди. У ўз нутқида, гербимиз, авваламбор, давлатимиз рамзи, мустақиллигимиз тимсоли, қолаверса, эзгу орзу-умидларимиз, элу юртимизга меҳру муҳаббатимиз ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.