ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА ЙЎРИҚНОМАЛАР ЎТКАЗИЛДИ
2025-йил 17-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант А.А. Ташпулатов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Р.И. Султанходжаев томонидан берилган топшириқларга мувофиқ, 2026-йил 15-январ куни Учтепа туманида пайшанба куни — “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур тадбирлар доирасида туманнинг маҳаллалари, бозор ва савдо мажмуаларида хизмат олиб бораётган ходимлар учун Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник А.А. Бахрамов ҳамда унинг ўринбосарлари томонидан йўриқномалар ўтказилди.
Йўриқномаларда туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, очилмаган жиноятларни фош этиш бўйича самарали ишларни кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар билан ишлашда масъулият ва ҳушёрликни янада ошириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур тадбирлар ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган изчил ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.