19 Декабр 2023 йил 412

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 20.00 да Humo Arena мажмуасида Hammali & Navai нинг концерт дастури бўлиб ўтади.


Мазкур концерт дастурини юқори кайфиятда ўтказиш, тиқилинчликларга йўл қўймаслик мақсадида концерт дастури бошланишидан камида бир соат олдин келишингизни тавсия қиламиз.


Электрон чипталар сохталаштирилиши мумкинлиги сабабли, концерт дастурига электрон чипталар билан киритилмайди. Электрон чипталарни Humo Arena мажмуасида ташкил этилган кассада қоғозли чипталарга алмаштириб олишингизни сўраймиз.


Шунингдек, Humo Arena мажмуасига сектор кесимида кириш қуйидаги йўлаклар орқали амалга оширилишини маълум қиламиз:


1-сонли кириш пунктидан В,С секторларида ўтирувчилар;


2-сонли кириш пунктидан С,D секторларида ўтирувчилар;


3-сонли кириш пунктидан A,D секторларида ўтирувчилар;


4-сонли кириш пунктидан В,А секторларида ўтирувчилар.


 

Ҳурматли фуқаролар, концерт дастурини юқори кайфиятда ўтказиш учун ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя этишингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech