22 Январ 2026 йил 1150

Ҳурматли, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

Айни дамда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, қорли об-ҳаво кузатилаётганлиги сабабли, йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида;

🔘 йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни;
🔘 оралиқ масофани сақлаб;
🔘 тезликни белгиланган меъёрдан оширмай;
🔘 йўлларда ҳаракатланаётган пиёдаларни ҳурмат қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишингизни сўраймиз!

Шу билан биргаликда, автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек дарахтлар тагида қолдирмасликни ва махсус тураргоҳларда транспорт воситаларини сақлашингизни сўраб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech